Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшма фаоллари мактабда

24.11.2021. Юнусобод туманидаги 96-умумтаълим мактабида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Юнусобод туман Кенгаши ташаббуси билан шоира Шаҳноза Рўзиева билан ижодий учрашув ташкил этилди.  Байрамда  мактаб ўқувчилари ўзларининг қувноқ қўшиқ ва рақслари билан йиғилганларга хуш кайфият улашган бўлса, шоира Шаҳноза Рўзиева ўзининг ижод намуналаридан ўқиб берди. Шу билан ёшларнинг келгусида қандай касб эгалари бўлмоқчи эканлиги билан  қизиқиб, уларга фойдали маслаҳатларини берди.

Тадбирда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари Юнусобод туман кенгаши фаоллари ҳам сўзга чиқиб, ўқувчиларга ушбу ташкилот ва унинг фаолияти ҳақида гапириб берди. Энг  фаол ўқувчиларга “Ватан ва миллат қайғуси”  ҳамда “Менинг Президентим” китоблари тақдим этилиб, тумандаги мактабларда бошланғич касаба уюшмаси раиси сифатида ишлаб келаётган ходипмларга яқинда ўтган байрам – 11- ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан туман кенгашининг эсдалик совғаларини топширди.

Зебо Намозова

Click to listen highlighted text!