Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси

01.06.2014. Истиқлол йилларида болалар манфаатлари ҳимояси, улар саломатлигини муҳофаза қилиш, баркамол авлод тарбияси масалалари давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борада амалга оширилаётган тизимли ишлар натижасида эришилаётган ютуқ ва муваффақиятларимиз жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам эътироф этилмоқда.

503Мазкур йўналишлардаги ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилиб, қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Айниқса, Соғлом бола йилида жисмонан соғлом, маънавий етук ёш авлодни тарбиялаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатликларини мустаҳкамлаш масалаларига касаба уюшма ташкилотлари томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида корхона, ташкилот ва муассасалар жамоа шартномалари орқали ижтимоий ҳимояталаб оилалар фарзандларига ўқув-қуроллари, дарсликлар ҳарид қилинмоқда. Кам таъминланган оилалар фарзандларининг чет тилларини ўрганишларида кўмаклашилмоқда. Федерация Кенгаши томонидан ўтказиб келинаётган “Касаба уюшмалари – болаларга” доимий акцияси доирасида эса эртамиз эгалари ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, кам таъминланган оилалар фарзандларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилмоқда. 

1июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимиздаги Ғофур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси ўтказилди. Ушбу тадбирга маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандлари ҳамда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари таклиф этилдилар.

504Карнай-сурнай садолари остида кутиб олинган болажонларга касаба уюшмаларининг махсус совғалари ҳадя этилди. Хусусан, Меҳрибонлик уйларининг 2 минг нафар тарбияланувчисига, кам таъминланган оилалар фарзандларига, 500 нафар иқтидорли ўғил-қизларга болалар соғломлаштириш оромгоҳларига бепул йўлланмалар берилди. Кам таъминланган оилаларнинг 50 нафарга яқин фарзандлари совғалар ва истироҳат боғлари, театрларга имтиёзли чипталар билан тақдирланди.

Мазкур акция доирасида   касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг  “Ёшлар кенгаши” томонидан “Мурувват ҳамда Меҳрибонлик уйлари – касаба уюшмалари эътиборида” тадбири ташкил этилиб,  Республикамиз ҳудудларидаги 14 та “Мурувват” ва “Меҳрибонлик” уйларига компьютер жамланмалари тақдим этилди.  

505“Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасидаги тадбирлар Республикамизнинг барча вилоятларидаги болажонларни қамраб олди. Масалан, “Биз – Мустақиллик фарзандларимиз” шиори остида ўтказилган тадбирда эса Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 40 нафардан жами 560 нафар болажонлар учун Самарқанд, Бухоро, Хива ҳамда Тошкент шаҳарлари бўйлаб саёҳатлар уюштирилди. 7000 нафар ўғил-қиз эса музейлар, Қўғирчоқ театрлари, ботаника, ҳайвонот, маданият ва истирохат боғларида бўлиб, мароқли ҳордиқ чиқардилар. Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан Республикамизнинг турли ҳудудларидаги маданият муассасаларида фаолият юритаётган болалар бадиий жамоалари ўртасида ўтказилган “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг Республика босқичи тадбирлари ҳам Халқаро болаларни ҳимоя қилиш байрамига ҳамоҳанг тарзда ўтказилмоқда.

506Шунингдек, Федерация кенгаши байрам муносабати билан ташкил этилган бир қатор маданий-маърифий ва спорт тадбирларига ҳам хомийлик қилди. Хусусан, пойтахтимиздаги “Истиқлол” санъат саройида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва кам таъминланган оилалар фарзандлари учун ташкил этилган концерт дастури, ногирон болалар “Мурувват” уйлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган спорт мусобақаларининг Республика босқичи шулар жумласидандир.

Алоҳида таъкидлаш зарурки, болалар байрами арафасида касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда болалар хоналари ва майдончалари, улар учун ёзги ўйингоҳлари барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Жиззах вилоятида жойлашган “Зомин” санаторийсида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари бунинг ёрқин далилидир.

Айни кунда жойларда “Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Матбуот хизмати