Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси давом этмоқда

05.05.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Сирдарё вилоятида “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси ўтказилди. Унда вилоятда истиыомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти иштирокчилари, меҳнат фахрийлари иштирок этдилар. Фахрийлар учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилиб, моддий ва маънавий рағбатлантирилдилар.

Сирдарё туманидаги хотин-қизлар Мурувват уйида ташкил этилган тадбирда мазкур ижтимоий муассасада яшовчилар учун ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг қимматбаҳо совғаси топширди.

Акция доирасидаги тадбирлар вилоятдаги ҳарбий қисмда ҳам бўлиб ўтди.  Қутлуғ санага бағишланган мазкур тадбирда ҳарбий қисм шахсий таркиби билан давра суҳбати ташкил этилиб, уларга байрам муносабати билан касаба уюшмалари совғалари  топширилди.

Шундан сўнг касаба уюшма фаоллари вилоятда истиқомат қилаётган иккинчи жаҳон уруши фахрийлари Бектурсун Пирматов, Карим Муҳаммадиев, Иван Шведенко, Қаршибой Сатторов, Александр Бакаевлар хонадонларига ташриф буюриб, уларга Федерация Кенгаши томонидан ажратилган манзилли моддий ёрдамни етказдилар.

Вилоят ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтган тадбирда эса мустақиллик йилларида хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлган 5 нафар харбий хизматчининг оила аъзолари моддий ва маънавий қўллаб-қувватланди.