Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ижтимоий акция ўтказилди

15.02.2021. Мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан  ёш авлод вакилларининг маънан етук ва жисмонан бақувват инсонлар бўлиб вояга етишлари мақсадида тизимли ислоҳотлар амалга оширилиб, улар учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Ўз сафларида 5,5 миллиондан ортиқ аъзони бирлаштирган Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳам мазкур йўналишлардаги ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида қатор ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Иқтидорли ёшларни рағбатлантириш, мамлакатда рўй бераётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини оширишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилаётган “Ёш мутахассислар” республика Форуми, “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси”, “Меҳнат ҳуқуқи билимдони”, “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танловлари, “Касаба уюшма стипендианти” лойиҳаси шулар жумласидандир. Шунингдек, олий таълим муассасаларида таълим олаётган ижтимоий муҳофазага муҳтож талабаларнинг контракт пулларини тўлаб бериш, Федерация тизимидаги санаторийларда бепул соғломлаштириш, ёшлар бандлигини таъминлаш йўналишларида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Касаба уюшмалари Федерациясининг навбатдаги ижтимоий лойиҳаси бемор болажонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилди. Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ёшлар бирлашмаси томонидан 15 февраль – “Халқаро саратонга чалинган болалар куни” муносабати билан Тошкент шаҳар онкология марказининг Болалар бўлимида ижтимоий хайрия акцияси ўтказилди. Унда мазкур муассасада даволанаётган болажонлар, тиббиёт ходимлари, Касаба уюшмалари Федерацияси масъул ходимлари, ота-оналар иштирок этдилар.

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу сана доирасида дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатида бемор болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий тадбирлар ташкил этилади. Ўзбекистон касаба кюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур ижтимоий лойиҳадан кўзланган мақсад ҳам ушбу муассасада даволанаётган болажонларга ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволанишлари учун амалий ёрдам кўрсатиш, болажонларни руҳан қўллаб-қувватлашдир. Чунки ўз вақтида ва самарали усуллардан фойдаланган ҳолда кўрсатилагн тиббий ёрдам натижасида хасталикнинг самарали даволанишига эришилади.

Худди шу мақсадларда Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ушбу тиббиёт муассасасида даволанаётган болажонлар учун зарур бўлган дори-дармонлар, уларнинг бўш вақтларини сермазмун ташкил этиш учун ранго ранг совғалар, бадиий китоблар ҳадя этилди.

Акция доирасида ташкил этилган маданий-маърифий тадбирда ўғил-қизлар учун севимли бўлиб қолган мультқахрамонлар иштирокидаги саҳна кўринишлари намойиш этилиб, уларда болажонларнинг ўзлари ҳам иштирок этдилар ва олам-олам завқ олдилар. Болалар рақс дастасининг чиқишлари, ажойиб куй ва қўшиқлар даврага янада кўтаринки кайфият бахш этди.

Болажонларни нафақат муолажалари, балки ширин сўзлари билан даволаётган тиббий ходимлари ҳам эътибордан четда қолмади. Ўз бурчини шарафли бажариб келаётган шифокору ҳамшираларга Касаба уюшмалари Федерациясининг Ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.

Муҳаббат Ўрмонбекова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати раҳбари

 

 

 

 

Click to listen highlighted text!