Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмалари Федерациясининг 1092 рақамли ишонч телефони туну кун фаолият олиб бормоқда

Аҳолини фуқароларнинг ижтимоий меҳнат ҳуқуқларидан, шунингдек, мажбурий ва болалар меҳнатига йўлга қўймаслик борасидаги миллий меҳнат  стандартлари ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари қоидаларидан хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Касаба уюшмалари Федерациясининг Юридик клиникаси негизида жорий этилган қайта алоқа механизми доирасида Call-Center ташкил этилган бўлиб, у ерга фуқаролар пахта йиғим-терими ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ ҳар қандай масала юзасидан 1092 қисқа рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Пахта йиғим-терими мавсумида ишонч телефонларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Федерация Юридик клиникасида касаба уюшмалари мутахассисларининг туну кун навбатчилиги жорий этилган. Шунингдек, Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш механизми яратилган.

Агар меҳнат ҳуқуқингиз поймол этилса:

  • 1092 рақами бўйича касаба уюшмаларининг ишонч телефонига;
  • info@kasaba.uz, yuridik@kasaba.uz электрон почта манзилларига.

Click to listen highlighted text!