Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси бўлиб ўтмоқда

30.12.2015. Касаба уюшма ташкилотлари томонидан Ватан ҳимоячилари куни байрамига бағишлаб “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида хизмат бурчини адо этиш вақтида ҳалок бўлган 270 нафар ҳарбий хизматчилар оилаларига манзилли моддий ёрдам кўрсатиш, улар фарзандларига янги йил совғаларини ҳадя этиш, ҳарбий аёлларни рағбатлантириш, ҳарбий қисмларда маънавий-маърифий учрашувлар ташкил этиш каби тадбирлар ўрин олган.

Худди шундай тадбирлардан бири Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан ташкил этилди. Тадбир доирасида хизмат вазифасини бажаришда ҳалок бўлган бир қатор ҳарбий хизатчилар  оиласига борилиб, ватанпарвар, мард ўғлонларни тарбиялаган оналарига миннатдорчилик билдирилди. Ҳалок бўлган ҳарбийлар фарзандлари ўқиётган мактабга ташриф буюрилиб, уларнинг ҳам ўз оталаридек жасур, олийжаноб ва мард ўғлонлар бўлиб етишишларига тилак билдирилди.

Шу билан бирга ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига манзилли моддий ёрдам,  фарзандларига янги йил байрами совғалари топширилди.