Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси давом этмоқда

15.01.2016. Қашқадарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, миллий хавфсизлик хизмати тизими ходимлари оиласи ҳар томонлама қўллаб-қувватланди. Хусусан, уларга манзилли моддий ёрдам кўрсатилди. Хизматда кўплаб ютуқларни қўлга киритаётган аскарларга совғалар, илғор ҳарбий аёлларга электр маиший техника жиҳозлари топширилди.

Шунингдек, тадбир доирасида Нишон туманидаги ҳарбий қисмга замонавий Notebook топширилди.