[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

09.11.2022. Бугун Навоий шаҳридаги “Маънавият ва маърифат маркази”да 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов иштирок этиб, соҳа вакиллари ва фахрийларини касб байрамлари муносабати билан самимий қутлади.

Бугун вилоятда 1450 дан ортиқ бошланғич касаба ташкилотлари 170200 нафардан зиёд аъзоларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда ёрдам бермоқда. Сўнгги 5 йилда тизим томонидан ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ишлари янги босқичга кўтарилди.

Тадбирда тизимда ўз меҳнати билан ўрнак бўлаётган бир гуруҳ фаоллар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлашда намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган республика танловлари совриндорларига ҳам эсдалик совғалари тақдим этилди.