Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмалари “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги”да фаол иштирок этмоқдалар

04.03.2022. Касаба уюшмалари томонидан 8 Март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар давом этоқда.

Алоҳида таъкидлаш зарурки, мамлакатимизда эълон қилинган “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги”да касаба уюшма ташкилотлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Хусусан, хафталик доирасида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг Хотин-қизлар комиссиялари ҳамда фаол аёллар иштирокида семинар ташкил этилди. Дўстона ва самимий суҳбат шаклида ўтказилган анжуман якунида хотин-қизларга байрам совғалари ҳадя этилди.

Шунингдек, хафталик доирасида хотин-қизлар, айниқса уй бекалари ўртасида пиёда юриш, шахмат, шашка, волейбол, стол тенниси ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақлар ҳам ташкил этилмоқда.

Жумладан, “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида касаба уюшмалари томонидан Бухоро вилоятининг Вобкент туманида аёллар ўртасида ташкил этилган спорт мусобақалари фикримиз далили бўла олади. Мазкур спорт мусобақаларида вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган меҳнаткаш аёллар иштирок этмоқдалар.

Самарканд вилоятининг Жомбой туманида Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси бирлашган қўмитаси тизимида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича ўтказилган мусобақалар ҳам қизғин ва кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Мусобақалар иштирокчилари бундай тадбирлар турли соҳа ходимлари ўртасида дўстона алоқаларнинг ривожланиши ва соғлом турмуш тарзи барқарорлигига эришишда жуда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

Спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорларига касаба уюшмалари дипломи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти Кенгаши ташаббуси билан Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида стол тенниси бўйича ўтказилган мусобақалар ҳам 500 нафарга яқин хотин-қизни қамраб олди. Уларнинг барчасига бадминтон спорт анжомлари ҳадя этилди.

Фарғона вилоятидаги 9-умумий ўрта таълим мактабида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Тошлоқ туман бўлинмаси томонидан хотин-қизлар ўртасида волейбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа иштирокчиларига тармоқ касаба уюшмаси туман бўлинмасининг эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати