Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмалари меҳнат инспекцияси ёрдам берди

09.03.2021. Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига, фуқаро Тошпўлатов Ориф томонидан 2020 йил 22 август куни турмуш ўртоғи  собиқ “Ҳалқ банки” Жиззах вилояти филиали касса амалиётлар кассири Тошпўлатова Мафтуна Ибрагимовнанинг уйидан чиқиб, ишга кетаётган вақтида йўл транспорт ҳодисасига учраб воқеа жойида вафот этганлиги ва ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида турмуш ўртоғи учун тўлаб берилиши лозим бўлган товон пулларини “Ҳалқ банки” Жиззах вилояти филиалидан ундириб беришни сўраб мурожаат қилган.

Ўрганиш жараёнида “Ҳалқ банки” Жиззах вилояти филиали томонидан Ташпулатов Ориф Тулқинжановичнинг фойдасига бир йўла 217.747.218 (икки юз ун етти миллион етти юз қирқ етти минг икки юз ун саккиз) сўм товон пуллари ва 2 нафар фарзанди учун 1512132 (бир миллион беш юз ун икки минг бир юз ўттиз икки) сўм зарар тўловлари белгиланган бўлиб, ҳозирги кунга қадар тўланмасдан келинаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, давогар О.Тошпўлатовга товон пулларини ундирилиши юзасидан Жиззах туманлараро судининг 2021 йил 18 январдаги 2-1301-2001/8185-сонли ҳал қилув қарори чиқарилган бўлса-да, лекин “Ҳалқ банки” Жиззах вилояти филиали томонидан бир йўла товон пуллар ва ойма-ой тўлаб берилиши лозим бўлган зарар тўловлари боқувчисини йўқотган шахсларга тўланмасдан келинган.

Мазкур, ҳолат юзасидан Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Меҳнат инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига киритилган тақдимномага асосан, жорий йилнинг 5 март куни боқувчисини йўқотган шахсларга 217.747.218 (икки юз ун етти миллион етти юз қирқ етти минг икки юз ун саккиз) сўм товон пуллари ундирилишига эришилди.

Шу билан бирга, Меҳнат инспекцияси томонидан “Ҳалқ банки” Жиззах вилояти филиали раҳбариятига, боқувчисини йўқотган 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун 1.512.132 (бир миллион беш юз ун икки минг бир юз ўттиз икки) сўм зарар тўловларини ойма-ой тўлаш бўйича огоҳлантириш берилди.

Х.Умаров

Республика Кенгашининг Меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари-Бош меҳнат техник инспектори

Click to listen highlighted text!