Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмалари спортнинг оммавийлигини ошириш йўлида

05.02.2015. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуси билан “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида ўтказилаётган республика спартакиадасида пойтахтдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ишчи-хизматчилар ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан улар ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари турли соҳа ходимларини спорт мусобақаларига жалб этишда қўл келмоқда.  

Қизғин ва ҳаяжонли беллашувлар остида ўтаётган мусобақаларда турли меҳнат жамоалари вакиллари қўлга киритаётган юқори натижалар жисмоний тарбия ва спортнинг тобора оммавийлашиб, ходимларнинг кундалик турмуш тарзига айланиб бораётганлигидан далолат бермоқда.

Мазкур мусобақаларда Таълим, фан ва маданият, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари,  Давлат муассасалари ва жамоат хизмати тармоқлари тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларининг фаоллигини алоҳида таъкидлаш зарур. Хусусан, Истъемол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Сувсоз” Давлат унитар корхонаси, “Ўрикзор савдо комплекси”, «Фрешстайл» Масъулияти чекланган жамиятлари, “Тошбозорсавдо” уюшмаси, «Марказсаноат экспорт» ДТИК каби корхона ва ташкилотлар  ходимлари юқори натижаларни қўлга киритдилар. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ўқув муассасалари ходимлари ҳам улардан қолишмаяпти.  

Ғолиблар туман босқичларига тайёргарлик кўрмоқдалар.