Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Касаба уюшмалари ташкилотларида маданий-маърифий ва спорт ишлари самарадорлигини ошириш” мавзусидаги амалий семинар ўтказилди

28.06.2024. Жорий йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгашининг ташаббуси асосида вилоятдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллари иштирокида “Касаба уюшмалари ташкилотларида маданий-маърифий ва спорт ишлари самарадорлигини ошириш” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Ушбу семинардан асосий мақсад бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига амалий ва услубий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлиб, бунда асосий эътибор корхона, ташкилот ва муассасаларда маданий-маърифий тадбирларни, жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларини ривожлантириш, аҳолининг меҳнат самарадорлигини ошириш ва меҳнат қилиш фаоллигини узайтиришга қаратилган бўлиб, семинарни вилоят кенгаши раиси Мухаммадқосим Олимов кириш сўзи билан очди.

Семинар янада  қизиқарлироқ ва янада самаралироқ бўлиши мақсадида  ноаънавий тарзда ташкил этилган бўлиб, иштирокчилар тармоқлар кесимида шакллантириладиган жамоаларга бўлинган ҳолда 5та йўналиш бўйича гуруҳларда ишлаш асосида амалий ишларни бажариб борди.

Семинар давомида гуруҳларга маданий-маърифий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича тадбирлар режасининг кетма-кетлик тартиби, ходимлар гимнастикасини ташкил этиш бўйича тавсиялар, жамоа шартномаларининг тузилиши ва  касаба уюшмаларининг фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш бўйича назарий маълумотлар берилиб, уларни мустаҳкамлаш мақсадида амалий топшириқлар бериб борилди.

Семинар якунида касаба уюшмалари ташкилотларида маданий-маърифий ва спорт ишлари самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокамаси ва савол-жавоблар бўлиб ўтди. Амалий семинар якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар тарқатилди.