Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Касаба уюшмалари тизимида мурожаатлар билан ишлашни такомиллаштириш” тўғрисида ўқув-семинар

22.05.2023. Жорий йилнинг 15 майдан 19 майгача “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасасида тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари,   Навоий тоғ кон металлургия комбинати ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши ва Федерациянинг ҳудудий Кенгашларининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув семинарлар бўлиб утди.

Мазкур семинарларда «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури” ижросини таъминлашга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг дастурида белгиланган вазифалар», «Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни тўғрисида», «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш шўъбасининг мақсад ва вазифалари», «Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституцияси тўғрисида», «Касаба уюшмалари фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва расмий веб-сайтларда ёритилишини ташкил этиш» ва ҳоказо мавзулар бўйича тренинглар ташкил қилинган.