Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмалари томонидан болажонларга қувонч улашилди

01.06.2024. 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилоят Кенгаши ҳамда Миллий гвардиянинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоятдаги Оилавий меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари бўлган болажонлар учун байрам дастурхони ёзилиб, маданий дастур намойиш этилди. Элимиз суйган санъаткорларнинг куй-қўшиқлари тадбирга ўзгача завқ бағишлади. Шунингдек, тадбир давомида болажонларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

Бу каби тадбирлар вилоят туманларида ҳам ташкил этилди. Хусусан, Пискент туманида ташкил этилган тантанали байрам тадбирларига кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандлари таклиф этилиб, болажонларнинг ҳар бирига байрам совғаларини улашди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати