Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмалари ва халқ билан мулоқот муаммолар ечимига хизмат қилмоқда

02.03.2021. Бугун мамлакатимизда катта кўламдаги бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда аҳоли фаровонлигини ошириш, турмуш шароитларини яхшилаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, маҳалла ва хонадонларни обод қилиш, бу орқали одамларнинг маиший шароитларини яхшилаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни тизимли ҳал этиш борасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бунинг натижасида маҳаллаларда истиқомат қилаётган ва турли соҳаларда меҳнат қилаётган аҳоли вакилларининг кўплаб муаммолари жойида ҳал этилиб, уларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Хусусан, Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Нурафшон, Олмалиқ, Оҳангарон, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида истиқомат қилаётган аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъуллигида Ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур Ишчи гуруҳларга тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам жалб этилган.

Ишчи гуруҳ вакиллари маҳаллаларни ўрганиш бўйича кунлик жадваллар асосида ҳар бир кўча, массив, кўп қаватли уйлар кесимида иш олиб бормоқдалар. Аниқланган камчиликларнинг тезкор бартараф этилишини таъминлаш мақсадида соҳавий идора ва ташкилотлардан масъуллар ҳамда вазифалар белгилаб олинган. Вилоят даражасидаги муаммо ва камчиликларни жойида бартараф этиш, Республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Ўрганиш натижалари ва аниқланган муаммолар кунлик таҳлил этилиб, белгиланган вазифалар ижроси доимий мониторинг қилиб борилмоқда.

Айни кунгача вилоятнинг юқорида номлари келтирилган 7 та шаҳридаги мавжуд 242 та маҳалладан 187 таси ҳамда улардаги 952 та кўча касаба уюшмалари мутасаддилигида бирма бир ўрганиб чиқилди. Ушбу кўчаларда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари томонидан кўтарилган муаммо ва камчиликлар босқичма босқич ҳал этиб борилмоқда.

Хусусан, бугунгача Касаба уюшмалари Федерацияси мутасаддилигида манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда аҳоли томонидан кўтарилган 3839 та муаммоли масалалар ўрганиб чиқилиб, уларнинг 2007 таси(52,3%) жойида ҳал этилди, 1832 тасини (47,7%) ҳал этиш муайян вақт талаб қилгани сабабли уларнинг ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъуллигидаги Ишчи гуруҳига келиб тушган мурожаатларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, аҳолини энг кўп ташвишга солаётган масалалар булар:

– маҳаллий ҳокимлик органларига тегишли ободонлаштириш, ички кўчаларни ёритиш ва таъмирлаш масалалари (892 та ёки 23,8%);

– электр энергия таъминоти (471 та ёки 12,3%) бўйича масалалар;

коммунал хизмат кўрсатиш (426 та ёки 11,1%) соҳасидаги мурожаатлар;

– ичимлик суви (390 та ёки 10,2%) билан боғлиқ масалалар;

– соғлиқни сақлаш (305 та ёки 8,0%) соҳасига тааллуқли мурожаатлардир.

Мазкур мурожаатларни ҳудудлар кесимида таҳлил этилганда, уларнинг аксарияти Чирчиқ, Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳарлари аҳолиси томонидан келиб тушганлиги маълум бўлди.

Бугунги кунда Касаба уюшмалари Федерацияси мутасаддилигидаги Ишчи гуруҳлари томонидан муаммоларни ўрганиш ва тезкорлик билан ҳал этиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Click to listen highlighted text!