Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмаларининг аралашуви билан Белорусия Республикаси фуқаросининг соғлиғига етказилган зарар пуллари ундириб берилди

17.02.2023. Белоруссия Республикаси, Гродненск вилояти, Слонимский тумани, Бракова қишлоғи, Советская кўчаси 35 “а” уйда яшовчи Анатолий Михайлович Капычин 2023 йилнинг 16 январ куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашига ариза билан мурожаат қилган.

Мурожаатда Анатолий Михайлович Капычин Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрида жойлашган собиқ № 22-сон автокорхонада ишлаб туриб, 1977 йил иш вақтида бахтсиз ҳодисага учрагаб, чап кўзидан жарохат олганлигини, 2015 йилдан ТМЭК томонидан муддатсиз I-гуруҳ ногиронлиги белгиланганлигини, хозирги “Сангзортранс” МЧЖ иш берувчиси 2022 йилнинг феврал ойидан 2023 йилнинг феврал ойигача соғлиғига етказилган зарар пулларини тўламасдан келаётганлигини маълум қилиб, зарар пулларини ундириб берилишида амалий ёрдам сўраган.

Мурожаат Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси томонидан жойида ўрганилганилди ва “Сангзортранс” МЧЖ иш берувчиси Т.Отабоев билан музокара олиб борди, жабрланувчи Анатолий Михайлович Капычинга 2022 йилнинг феврал ойидан 2023 йилнинг 1 февралигача бўлган жами 3 600 000 (уч миллион олти юз минг) сўм соғлиғига етказилган зарар пулларини 2023 йилнинг 6 феврал куни тўлаб берилишига эришилди.

А.Бурханов

Жиззах вилоят Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси