Касаба уюшмаси ёрдами билан ходимларга иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик ундириб берилди
23.02.2023. Адижон шаҳрида фаолият юритаётган “Андижон ёғ-мой” АЖ томонидан ўсимлик ёғи, хўжалик совуни, шрот ва шелуха ишлаб чиқарилади.
Бугунги кунда мазкур корхонада 80 нафарга яқин ходим меҳнат қилмоқда.
Акциядорлик жамиятида ишлаб чиқариш хажмининг қисқариши натижасида иш ўринлари қисқартиришга тушган 100 нафардан ортиқ ходимнинг иш ҳақидан 135 миллион сўмлик муддати ўтган қарздорлик пайдо бўлган эди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти Кенгаши ва Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг Андижон шахар Кенгаши ҳамкорлигида ушбу ходимларнинг иш хақидан муддати ўтган қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилди. Хусусан, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши устидан жамоатчилик назорати олиб борилиши натижасида ҳозирги кунда иш ўрни қисқартиришга тушган 100 нафар ходимнинг иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик тўлиқ бартараф этилиб, ходимларга ойлик иш хақлари ундириб берилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати