Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаначилар — эътиборда

04.10.2017. Йил сайин касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган чора-тадбирлар кўлами кенгайиб бораётир. Буни касаначилик фаолияти билан шуғулланадиган корхона ва ташкилотлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

— Жорий йил Навоий вилоятида 25 та корхонада 315 нафар касаначилик иш ўрни яратилиб, тегишли тартибда меҳнат шартномаси тузилган, — дейди вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мутахассиси Наргиза Юлдашева. — Тармоқ касаба уюшмаларининг туман ва шаҳар кенгашлари томонидан касаначилар аъзоликка жалб этилган.

Ҳозирга қадар «Янги ҳаёт» савдо маркази (23 нафар), «Электрокимёзавод» қўшма корхонаси (150 нафар), «Навоийдонмаҳсулотлари» АЖ (37 нафар), Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (22 нафар), «Xатирчи  пахта  тозалаш» АЖ  (14 нафар), «O’zbekgidroenergoqurilish» АЖ (12 нафар), «Navoiyesqurilish» унитар корхонаси (10 нафар), «Навоий иссиқлик электр станцияси»  АЖ  (33 нафар)», «Нав­баҳор пахта тозалаш» МЧЖ (53 нафар), Навоий вилояти автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармасига қарашли «Навоий кўприклардан фойдаланиш»  унитар корхонаси (26 нафар), «Vang»ozi agro-eksport» МЧЖ  корхоналарда (10 нафар) касаначи иш ўринлари яратилган бўлиб, шу тариқа ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлиги таъминлаб келинмоқда.

Меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби ишбай тарзида белгиланган бўлиб, бу ижтимоий адолат мезонларига мос келади. Жамоа шартномасига асосан молиявий имкониятдан келиб чиқиб, улар вақти-вақти билан рағбатлантирилиб борилади.

«Навоийдонмаҳсулотлари» акциядорлик жамияти касаначилари билан суҳбат қурганимизда, корхона томонидан белгиланган буюртмани бажариш учун зарур хомашё, бутловчи материаллар вақтида етказиб берилаётганини алоҳида мамнуният билан таъкидлашди. Мазкур корхонада иш берувчи ва касаначининг мажбуриятлари меҳнат шартномасида акс этган. Улар ­дастлабки кириш ва даврий йўриқномалардан ўтказилган. Шунингдек, юқорида номи келтирилган бошқа корхоналарда меҳнат қилаётган касаначилар ҳам меҳнат хавфсизлиги қоидалари ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш йўриқномаларидан хабардор.

Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси, вилоят бандлик, иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармалари билан ҳамкорликда касаначилик иш ўринларининг яратилиши ва фуқароларнинг банд­лигини таъминлаш масаласи бўйича алоҳида мониторинг олиб борилмоқда.

Жорий йил июл ойига қадар Хатирчи, Навбаҳор, Қизилтепа туманлари ва Навоий шаҳрида касаначилик фаолиятини олиб бораётган ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатилиб, касаначиларга муносиб иш шароитини яратиб бериш, турли касб касалликларидан ҳимоялаш, соғлом турмуш тарзини фаолиятга жорий этиш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бераётир.

Фото УзА. 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!