Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касб байрами муносабати билан бир гуруҳ журналистлар касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тақдирланди

26.06.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда касб байрами муносабати билан босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида меҳнат қилаётган журналистлар ҳамда техник ходимлар, блогерлар, фахрий журналистлардан бир гуруҳи муносиб тақдирланди.

Тадбирда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида барча соҳаларда амалга оширилаётган ижобий янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари, қабул қилинаётган Давлат дастурларининг барчаси аввало, инсон қадрини улуғлаш, халқимиз турмуш даражаси ва сифатини оширишга қаратилганлиги алоҳида таъкидланди. Мазкур устувор йўналишларда амалга оширилаётган тизимли тадбирлар ва уларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳамда амалий натижаларини кенг жамоатчилик ҳамда халқаро ҳамжамият эътиборига ҳаққоний тарзда холисона етказишда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳиссаси беқиёс эканлиги қайд этилди.

Шунингдек, тадбир давомида кўп йиллардан бери ўзбек журналистикаси ривожига, Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, инсон қадрини улуғлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш каби эзгу мақсадларда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва натижаларини, бу борада эришилаётган ютуқларни кенг жамоатчиликка холисона етказиш ишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакиллари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан муносиб тақдирланди.

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг эл-юрт манфаати ва Ватанимиз салоҳиятини бундан-да юксакларга кўтариш, жамиятда юз бераётган муҳим ўзгаришлар, улуғвор ғоя ва ташаббусларнинг моҳиятини тезкорлик билан холис ёритиш йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятлари эътироф этилган мазкур тадбирда соҳа вакиллари ҳам сўз олиб, мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари томонидан журналистларга кўрсатилаётган юксак эътибор уларни янги зафар ва муваффақиятлар сари руҳлантираётганини алоҳида такидладилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати