[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

29.05.2015. Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва   Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари  Яккасарой тумани кенгаши томонидан жорий йилнинг 29 май куни  Тошкент тижорат ва тадбиркорлик касб-ҳунар  коллежида битирувчилар учун “Ишга жойлашишдаги имтиёзлар, меҳнат кафолатлари ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғуланишда имтиёзлар” мавзусида ўқув семинар бўлиб ўтди. Семинарда Бирлашма кенгашининг бўлим мудири С.Агзамов, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари Тошкент шаҳри бўйича масъул ташкилотчиси Д.Ахмедов, Яккасарой тумани Траст банк кредит бўлими бошлиғи Ж.Рахимов, Ўзбекистон Ҳунармандлар уюшмаси Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи Ч.Шодиев, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бўлим мудири Х.Мадалиевлар иштирок этдилар. Семинарнинг кун тартибида битирувчиларга тадбиркорлик йўналиши бўйича бугунги кундаги имтиёзлар, банклар томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитларни олиш тартиби, касаба уюшмалари тушунчаси, меҳнат ҳуқуқи, Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисда, хавфсиз меҳнат шароитлари, Халқаро Меҳнат Ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялар тўғрисида ахборот берилди. Ўқув семинар якунида битирувчилар С.Турганова, Н.Иногамходжаева, Б.Азимджановлар ва бошқа битирувчилар томонидан семинар иштирокчиларига саволлар берилиб тегишли жавоблар олдилар. Ўқув семинарда 200 дан ортиқ битирувчи қатнашди.