Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Кексалар ҳафталигида касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқда

09.10.2021. Мамлакатимизда ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” тадбирларида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқда. Шу мақсадда махсус тадбирлар режаси тасдиқланиб, унга мувофиқ бир ватор тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, меҳнат жамоаларида “Касбим – фахрим” мавзусида кекса авлод вакиллари, меҳнат фахрийлари билан учрашувлар, маданий тадбирлар ташкил этилмоқда. Корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаб, пенсияга чиққан фахрийларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинмоқда. Шунингдек, “Саховат” ва “Мурувват” кексалар уйларида яшовчилар ҳолидан ҳам хабар олиниб, амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Бундан ташқари, корхона, ташкилот ва муассасаларда узоқ йиллар ишлаб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган нуронийлар, меҳнат фахрийлари, “Фахрийлар кенгаши” аъзолари учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида республикамизнинг тарихий шаҳарларига, вилоят марказларидаги зиёратгоҳ ва қадамжоларга саёҳатлар ташкил этилмоқда. Меҳнат жамоаларида фахрийлар ўртасида спортнинг шашка, шахмат, дартс турлари бўйича мусобақалар, пиёда юриш марафонлари ўтказилмоқда. Меҳнат фахрийларининг маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида жойлардаги театр, концерт ва музейларга ташрифлари ташкил этилиб, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашилмоқда.

Маҳаллаларда нуроний кексаларни эъзозлаш, кўмакка муҳтож инсонларга моддий-маънавий ёрдам бериш, хонадонларида ҳашарлар ўтказиш, уй-жойларини таъмирлаш, якка ёлғиз кексаларнинг юбилей кечаларини ўтказиш билан боғлиқ хайрия тадбирларини ўтказишда ҳам касаба уюшмалари томонидан амалий ёрдамлар кўрсатилаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

Хусусан, Согликни саклаш ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилоят кенгаши томонидан “Касбим-фахрим”, “Кексалик хаётнинг ажойиб фасли”, “Кексалари бор уйнинг париси бор”, “Доимо эъзоздасиз” каби мавзуларда турли маданий тадбирлар, пиёда юриш марафонлари, шахмат ва шашка бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.

Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят бирлашган қўмитаси тизимидаги  Андижон кўзи ожизлар ўқув ишлаб чиқариш корхонаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан махсус кўзи ожизлар маданият уйи билан хамкорликда жамиятда самарали мехнат килган фахрийлар учун “Қари билганни пари билмас” мавзусида  тадбир ўтказилди. Тадбир доирасида фахрийлар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, бир пиёла чой устида мароқли суҳбат ўтказилди.

Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги Мурувват уйида “Кексалар хафталиги” доирасида вилоят касаба уюшмалари Кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда туман хокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари, касаба уюшма фаоллари иштирок этиб, Мурувват уйида ишлаб кетган фахрийларга совғалар топширилди. Тадбир якунида санъат усталари иштирокидаги концерт дстури намойиш этилди. Шунингдек, Жиззах вилоятилик 48 нафар нуроний отахон ва онахонлар, шу жумладан касаба уюшмалари тизимида ишлаб,  бугунги кунда нафақада бўлган фахрийларнинг Тошкент шахрига саёҳатлари ташкил этилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилоят Кенгаши томонидан пойтахт вилоятининг Юқори чирчиқ туманида истиқомат қилаётган 25 нафар кекса авлод вакиллари Қибрай туманида ташкил этилган  “Янги Ўзбекистон боғи”га саёхатга олиб борилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Click to listen highlighted text!