Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Келажакнинг муносиб ворислари

img_1437-2

25.01.2016. Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалаларига оид ишларни мувофиқлаштириш ҳамда таҳлил қилиш, уларни тизимли ва самарали ташкил этиш, ёшлар масаласида ижтимоий шерикликни шакллантиришда муҳим ҳужжат бўлмоқда. Дастур 8 та йўналиш ва 90 та банддан иборат.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам фаол қатнашмоқда. Хусусан, иқтидорли ёшлар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, уларни касбга йўналтириш, иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида касаба уюшмалари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган йилда Дастур доирасида Республика Ёш мутахассислар Форуми ташкил этилди. 20 га яқин йўналишда уюштирилаётган «Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси» танлови мамлакат миқёсида ёш мутахассисларнинг инновацион ғоя ва янги ишлармаларини рўёбга чиқариш имконини берди. Танловда 5 минг нафарга яқин ёш мутахассис қатнашди. Республика-тармоқ босқичида номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар «Ёш мутахассислар» III республика Форумида иштирок этди. Энг фаол ва республикамиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшувчи лойиҳа ҳамда ишланмалар соҳиби бўлган ёш мутахассислардан 3 нафарига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси грантлари топширилди. Жумладан, танлов ғолибларидан 1 нафари 5 млн. сўмлик грант, 2 нафари чет элда малака ошириш йўлланмаси билан тақдирланди. Шунингдек, касаба уюшмалари «Шунқорлар» ҳарбий-спорт мусобақаси, ҳудудларда «Ватаним тараққиётига менинг ҳиссам» шиори остида ташкил этилган кўргазмалар, «Инновацион ғоялар» республика кўрик-танловида фаол қатнашди.

Жамоа шартномаларининг ёшларга оид бўлимига қўшимча имтиёзлар бўйича ўзгартишлар киритилиб, бунинг натижасида 2 минг 460 та ёш оилага мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш, шунингдек, уй-жой қурилиши учун фоизсиз ссудалар берилди. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 1 минг 805 нафар талаба учун шартнома пулларининг бир қисми қопланди. «Касаба уюшмалари — талабаларга» акцияси доирасида 300 нафар ижтимоий ҳимоятлаб ва иқтидорли талаба-ўқувчига касаба уюшмаларининг жами 213 млн. сўмлик стипендияси берилди.

Ёшларнинг меҳнат соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида «Меҳнат ҳуқуқи билимдони» танлови ташкил қилиниб, унда пойтахтимиздаги 50 дан ортиқ коллеждан 211 нафар ўқувчи ўз ижодий иши билан қатнашди. Республикадаги мавжуд касб-ҳунар коллежларига корхона ва ташкилотларнинг малакали мутахассислари бириктирилди.

2016 йилда ҳам касаба уюшмалари томонидан мазкур йўналишларда тизимли ишлар ва лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.