Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Кимнинг билими кучли?

22.05.2024. Ақлни чархлашга хизмат қиладиган «Заковат» интеллектуал ўйинлари кейинги йилларда барча ташкилотларда ўтказилиб келинмоқда.

Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўтказган «Заковат» ҳам қизиқарли ўтди.

Бу интеллектуал ўйин тармоқдаги ёш ишчи-ходимлар ўртасида уч босқичда ташкил этилди. I ва II босқич ўйинлари ҳар бир ҳудуднинг ўзида бўлиб ўтди. Республика босқичига чиққан гуруҳлар 10 май куни Тошкент шаҳридаги финал ўйинига етиб келишди.

Финалда Самарқанд, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида биринчи ўринни эгаллаган жамоалар иштирок этди.

Тадбир аввалида Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси раиси Аҳмаджон Ҳаққулов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга омад тилади.

«Заковат» қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Саволлар ҳам юксак даражада тайёрланган. Мусобақа якунига кўра, 1-ўрин Андижон машинасозлик институтининг «Машинасоз» жамоасига, 2-ўрин «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятининг «Металлург» жамоасига ва 3- ўрин Турин политехника университитетининг «Turin.uz» жамоасига насиб этди. Шунингдек, ғалабага бўлган интилиши учун «Хоразм аutо» жамоаси ҳам тақдирланди.

Барча ғолибларга ташкилотчи томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар берилди.

Али Абдулҳафизов