Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Корхона, ташкилот ва муассасаларда “Касаба уюшмалари фаолияти”нинг янгича босқичи

20.11.2020. Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11 ноябрь куни ўтказилган Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг VIII Қурилтойи бўлиб ўтди, унда 2016 – 2020 йиллардаги ишлар натижалари сарҳисоб қилинди ва миллий тараққиётнинг ҳозирги босқичидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Қурилтойда қабул қилинган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари” келгуси йиллар учун белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда 2020 йил 20 ноябрь куни катта мажлислар залида семенар йиғилиш ўтказилди.
“Янги Ўзбекистон, янгича дунёқараш” мавзусида бўлиб ўтган учрашувда Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Алихон Акрамов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими масъул котиби, шоир Зиёвуддин Мансуров, “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ касаба уюшмаси раиси Рустамжон Дедамирзаев ҳамда маънавият-маърифат ишлари бўйича масъул Улуғбек Бобохўжаев ва ташкилотда фаолият олиб бораётган барча ҳодимлар иштирок этишди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг VIII Қурилтойи очилиши муносабати билан йўллаган табриги ўкиб эшиттирилди.

“Янги Ўзбекистон, янгича дунёқараш” фуқароларимиз, ёшларимизни энди янгича фикрлашга ўргатишимиз керак дейди шоир Зиёвуддин Мансур ўз сўзи якунида.

Рустамжон Дедемирзаев

“Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхоанси” КУҚ раиси 

Click to listen highlighted text!