Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Маҳорат ва тажриба намойиши

12.07.2023. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Шаҳрисабз шаҳар кенгаши томонидан уюштирилган «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танловида 48 та бошланғич ташкилот қатнашди. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, аъзолар сони 100 нафардан зиёд бўлган ташкилотлар ўртасида 245 балл билан 13-умумтаълим мактаби ғолиб деб топилди. 2-ўрин 10-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабига насиб этди.

Ходимлари 100 нафаргача бўлган муассасалар ўртасида 254 балл билан 9-мактабгача таълим ташкилоти касаба уюшма қўмитаси пешқадам бўлди.

Иккинчи ўринга 22-мактаб бошланғич ташкилоти лойиқ кўрилди.

Ғолиб ва совриндорлар тармоқ касаба уюшмаси Шаҳрисабз шаҳар кенгаши томонидан муносиб тақдирланди.

***


Танловнинг Муборак тумани босқичида совриндорларни аниқлаш ҳакамларга осон кечмади. Ходимлари сони 100 нафардан ортиқ ташкилотлар орасида 1-умумтаълим мактаби ғолиб деб топилган бўлса, 5-ихтисослашган умумтаълим мактаби иккинчи, Муборак
ихтисослаштирилган мактаб касаба уюшма қўмитаси учинчи ўринни эгаллади.

Аъзолари 100 нафаргача бўлган ташкилотлар ўртасида 3-умумтаълим мактаби энг юқори баллни жамғарди. 12- ва 10-давлат мактабгача таълим ташкилотлари эса кейинги поғоналарни банд этишди.

– Танлов давомида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини теранроқ ифода этиш, меъёрий ҳужжатларни юритиш бўйича катта тажриба тўпладим. Ўзимнинг маҳорат ва тажрибамни имтиҳондан ўтказдим. Албатта, кейинги иш фаолиятимда булар жуда асқатади, – дейди тумандаги 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти касабақўм етакчиси Ойгул Турдиева.

Акмал Абдиев