Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Мактаблар ўқув жараёнига шайми? Касаба уюшмалари инспекцияларининг жамоатчилик назорати.

11.01.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилоят кенгаши меҳнат инспекцияси ходимлари Х.Усманов ҳамда М.Азимходжаевлар  томонидан 2023 йил 11-январь куни аномал об-ҳаво шароитида умумтаълим мактабларида яратилган меҳнат шароитлари ва мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича жамоатчилик назорати олиб борилди.

Жамоатчилик назорати вақтида Андижон шаҳридаги 43-мактабга ташриф буюрилиб, у ерда ишловчи ўқитувчилар билан яратилган меҳнат шароитлари бўйича суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат жараёнида ўқитувчилар меҳнат шароитлари яхшилиги ва мажбурий меҳнатга жалб этилмаганлигини билдириб ўтишган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят кенгаши меҳнат техник инспектори И.Жабборов томонидан 2023 йил 11-январь куни аномал об-ҳаво шароитида умумтаълим мактабларида яратилган меҳнат шароитлари ва мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича жамоатчилик назорати олиб борилди.

Жамоатчилик назорати вақтида Жиззах шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва Жиззах ихтисослаштирилган Санъат мактабларига ташриф буюрилиб, у ерда ишловчи ўқитувчилар билан яратилган меҳнат шароитлари бўйича суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат жараёнида синф хоналарида иссиқлик ҳарорати етарлилиги, ўқитувчилар учун меҳнат шароитлари яратилганлиги ва мажбурий меҳнатга жалб этилмаганлиги билдирилган. Шунингдек туманларда ҳам туман Кенгаши раислари томонидан жамоатчилик назорати олиб борилди.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилоят кенгаши меҳнат техник инспекторлари томонидан ҳам умумтаълим мактабларида яратилган меҳнат шароитлари ва мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича жамоатчилик назорати олиб борилди. Жамоатчилик назорати вақтида Нурафшон шаҳридаги 4-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, 32-сонли умумтаълим мактаби, Ўртачирчик туманидаги 71-умумтаълим мактабига ташриф буюрилиб, у ерда ишловчи ўқитувчилар билан яратилган меҳнат шароитлари бўйича суҳбатлар ўтказилган ҳамда тегишли амалий ёрдамлар кўсатилиб, тавсиялар берилган.