Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Манзилли дастурлар асосида

16.02.2016. Болалар соғломлаштириш оромгоҳларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича ҳар йили қабул қилинаётган Манзилли дастурлар асосида мамлакатимизда оромгоҳлардаги ўринлар сони кўпаймоқда, оромгоҳларнинг моддий-техник базаси яхшиланиб, болаларга жаҳон андозаларига мос шароитларда дам олишлари учун барча шароитлар яратилмоқда.

Бу албатта, оромгоҳда дам оладиган болаларда Ватанга муҳаббат ва фахр туйғусини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.

2012  йилдан буён тасдиқлаб келинаётган болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича Манзилли дастурлар асосида сўнгги 3 йил ичида 9 та янги оромгоҳ қурилди, 27 та оромгоҳда реконструкция ишлари олиб борилиб, 45 та оромгоҳ капитал таъмирланди ва бунинг натижасида мавжуд ўринлар сони 4 минг 856 тага кўпайди.

Мазкур ишларни кейинги йилда ҳам тизимли ташкил этиш мақсадида оромгоҳларнинг аҳволи ўрганилиб, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда балансида оромгоҳлари бўлган корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда 2016 йилга Манзилли дастур ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 январдаги 1-сонли баёни билан тасдиқланди.

Ушбу дастурга мувофиқ жорий йилда 5 та янги оромгоҳ қуриш, бундан ташқари ўз балансида оромгоҳлари бўлган корхона ва ташкилотлар томонидан                 8 та оромгоҳда реконструкция, 21 та оромгоҳда капитал таъмирлаш, 7 та оромгоҳда жорий таъмирлаш ишлари белгиланган.

Манзилли дастурга мувофиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан Сурхондарё вилоятида битта янги оромгоҳ қурилиши, Андижон вилоятидаги “Боғишамол”, Сурхондарё вилоятидаги “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод”, Хоразм вилоятидаги “Автомобилчи” оромгоҳларида реконструкция ишларини олиб бориш белгиланган.