Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Мардлар қўриқлайди Ватанни

09.02.2016. Жорий йилнинг 7 февраль куни Самарқанд вилоятида Мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида ёшларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Жамоатчилик кенгаши аъзоси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т.Нарбаева, вилоят хокими ўринбосари Х.Хўжаёров, вилоят хокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова, Самарқанд влояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси М.Бобоёров, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Х.Нормурадов, Марказий округ қўшинлари қўмондонининг жангавор тайёргарлик бўйича ўринбосари Б.Абдувахобов, Самарқанд мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи Н.Муқимов ва 144 нафар муддатли ҳарбий хизматга юборилаётган ёшлар (ҳарбий хизматчилар) ҳамда уларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари иштирок этишди.

Тадбир давомида муддатли ҳарбий хизматга кетаётган 144 нафар ёшларнинг ҳар бирига касаба уюшмалари совғалари тақдим этилди.

Тадбир эл севган санъаткорлар ва бадиий жамоалар концерт дастури билан якунланди.