Марра чизиғидан ўзиб
27.01.2016. Жорий йилнинг 23 январ куни Ўзбекистон велосипед спорти Федерациясининг Самарқанд вилоят бўлими томонидан Самарқанд вилоятида ички ёпиқ велопойга биринчилиги катталар ва ўсмирлар ўртасида (гуруҳ пойгалари) Имом ал Бухорий мақбараси йўналиши бўйлаб ўтказилди.
Мусобақа муросасиз баҳслар, кескин курашларга бой бўлди. Спортчилар пойга бахсларида ўзларининг қай даражада чиниққанлигини намойиш этиш имкониятига эга бўлишди.
Мазкур мусобақадан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон чепионатида иштирок этиш учун муносиб ўриндошларни саралаб олиш, иқтидорли спортчиларни аниқлашдан иборат, – дейди мураббий Владимир Шкирко.
Мусобақаларда катталар ўртасида 1-ўрин гуруҳли пойга бахсларида барчани ортда қолдирган Бахтиёр Нуриддиновга, 2-ўрин Михаил Салимовга, фахрли 3- ўрин эса Рустам Аббосовга насиб этди.
Ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларда Артём Кабаков 1-ўрин, Амир Муқаддасов 2 – ўрин, Тимур Жўраев 3-ўринни қўлга киритди.
Мусобқа ғолибларига ташкилотчиларнинг диплом ва совғалари топширилди.