Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Масала ижобий ечим топди

21.05.2019. 2019 йил 28 март куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига Арнасой тумани, Янгибўстон қишлоқ фуқаролар йиғини А.Навоий кўчаси 3/2-уйда яшовчи фуқаро Тўймуродова Омонгул ариза билан мурожаат қилган.

Аризада фуқаро Тўймуродова Омонгулнинг турмуш ўртоғи Тўймурадов Маъмуржон 2005 йилда иш вақтида автоҳалокатга учраб вафот этганлигини, жавобгар Жиззах вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази томонидан марказ тугатилгунига қадар вояга етмаган фарзандлари учун товон пулини олиб келганлигини, марказ тугатилгандан сўнг товон пуллари тўланмай қолганлигини баён этиб, вояга етмаган фарзандлари учун тўланиши лозим бўлган товон пулларини ундириб беришда амалий ёрдам сўраган.

Аризани ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатларига асосан Жиззах вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази “Жиззахагрокимёҳимоя” худудий акциядорлик жамиятига қўшиб юборилганлиги маълум бўлди.

“Жиззахагрокимёҳимоя” худудий акциядорлик жамияти томонидан жабрланувчи марҳум Тўймуродов Маъмуржоннинг вояга етмаган фарзандларига 2016 йилнинг 1 октябридан 2019 йилнинг 1 апрелига қадар тўланиши лозим бўлган товон пуллари тўланмаган.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан 2019 йил 9 апрель куни жавобгар “Жиззахагрокимёҳимоя” худудий акциядорлик жамияти иш берувчисига жабрланувчи марҳум Тўймуродов Маъмуржоннинг вояга етмаган фарзандлари учун 2016 йилнинг 1 октябрь ойидан 2019 йилнинг 1 апрель ойига қадар тўланмай келинган жами 6 807 225,5 (олти миллион саккиз юзи етти минг икки юзи йигирма беш сўм беш тийин)ни тўлаб берилиши бўйича тақдимнома киритилди.

Тақдимномани “Жиззахагрокимёҳимоя” иш берувчиси кўриб чиқиб, жабрланувчи марҳум Тўймуродов Маъмуржоннинг вояга етмаган фарзандлари учун 2016 йилнинг 1 октябр ойидан 2019 йилнинг 1 апрель ойига қадар тўланмай келинган жами: 6 807 225,5 (олти миллион саккиз юзи етти минг икки юзи йигирма беш сўм беш тийин)ни миқдоридаги маблағ тўлаб берилди.

Шунингдек, аризани ўрганиш жараёнида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг ёрдами билан жабрланувчи марҳум Тўймуродов Маъмуржоннинг вояга етмаган 2 нафар фарзандлари учун ҳар ойда 205 285,4 (икки юз беш минг икки юз саксон беш сўм қирқ тийин) сўмдан товон пуллари тўлаб борилишига эришилди.

Click to listen highlighted text!