Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

“Меҳнат ҳуқуқи ёшлар нигоҳида” танловининг ғолиблари аниқланди

16.10.2024. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2024 йил 12 августдаги №13-01“с”-сонли қарори асосида республикадаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Меҳнат ҳуқуқи ёшлар нигоҳида” танлови ўтказилди.

Танловнинг саралаш босқичи жорий йилнинг 23-31 сентябрь кунлари tanlov.kasaba.uz сайти орқали бўлиб ўтган бўлиб, бу босқичда жами 3183 нафар талаба қатнашди. Саралаш босқичида энг юқори балларни олган
29 нафар иштирокчи Республика босқичига тавсия этилган эди.

2024 йил 14-15 октябрь кунлари танловнинг Республикаси босқичи ўтказилди ва унда 29 нафар тавсия этилган талабалардан 18 нафари қатнашди. Қатнашмаган 11 нафар талабаларнинг сабаблари қуйидагича:
1 нафар талаба ординатурада ва 3 нафар талаба магистратурада ўқишлиги сабабли Низом талабларига мувофиқ танловдан четлаштирилди, қолганлари ўз ҳоҳишига кўра республика босқичида бўлиб ўтган суҳбатга келишмади.

Республика босқичи оғзаки суҳбат шаклида ўтказилди. Оғзаки суҳбатда талабалар билан блиц (тезкор) савол-жавоб бўлди. Ҳар бир талаба томонидан 30та вариантдан бирини танланган билетда, 5та блиц саволларга жавоб беришди. Жами ҳар бир талабага ўртача 20 дақиқа вақт ажратилди. Ҳар бир саволга берилган жавоб учун 20 (йигирма) балгача берилди.

Республика босқичи оғзаки суҳбат (блиц савол-жавоб) шаклида ўтказилган бўлиб, натижаларига кўра,

1-ўринни  Тошкент Давлат Юридик университетининг 3-босқич талабаси Саидазимова Озода Садриддин қизи эгаллади.

 

2-ўринни эса Тошкент Давлат Юридик университетининг 3-босқич талабаси Абдумаликов Мухаммадиёр Эркинжон ўғли ва Фарғона давлат университетининг 2-босқич талабаси Отабоев Аброр Хамдамович эгаллашди.

 

Танловнинг 3-ўрини Тошкент Давлат Юридик университетининг
3-курс талабалари Шахриддинова Барчиной Билимдон қизи ва Гулмуродов Фирузбек Олимжон ўғлига насиб қилди.

 

Танловнинг Республика босқичининг қуйидаги натижалари тасдиқланди:

 

Ф.И.Ш Бал
1.       Саидазимова Озода Садриддин қизи 649
2.       Абдумаликов Мухаммадиёр Эрконжон ўғли 625
3.       Отабоев Аброр Хамдамович 612
4.       Шахриддинова Барчиной Билимдон қизи 522
5.       Гулмуродов Фирузбек Олимжон ўғли 501
6.       Абдуқодиров Рахмиддин Хазратқул ўғли 485
7.       Хамидова Одина Шавкат қизи 379
8.       Наимова Озода Қудрат қизи 367
9.       Маллахонов Самандар Қахрамон ўғли 342
10.   Қадамбаева Озода Умид қизи 326
11.   Юсупбоев Жамшид Хамроз ўғли 313
12.   Ахмедов Мухаммаджон Гофурбек ўғли 232
13.   Хуррамов Сарвар Анвар ўғли 192
14.   Турсунмуродов Камрон Тургун ўғли 181
15.   Хайдаралиева Нафосат Хомиджон қизи 151
16.   Облобердиева Шахноза Зайниддин қизи 137
17.   Олимов Авазбек Фарходович 117
18.   Эминов Адхамжон Мансуржон ўғли 112