Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Меҳрдан яралган дунё

15.12.2023. Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида талабалар иштирокида тадбир ташкил этилди.

Институт ректори вазифасини вақтинча бажарувчи Қ.Қодиров ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгаши масъуллари иштирок этган тадбирда 200 нафарга яқин ходим ва талабаларга байрам совғаси улашилди ҳамда самимий суҳбат ўтказилди.

– Бугун биз учун унутилмас хотира бўлиб қолади. Чунки нафақат совғалар билан сийлашди, балки талабаларни қийнаётган баъзи муаммолар ҳам ҳал қилинди, – дейди институтнинг Миллий ғоя маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши талабаси, 2022 йилги касаба уюшма стипендияси ғолиби Навбаҳор Муфтуллаева.

Меҳр-оқибат ва инсонийликни ўзида мужассам этган тадбир куй-қўшиқларга уланиб, янада завқ-шавқ улашди.

Караматдин Гулимбетов

Ажинияз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг касаба уюшма кўмитаси раиси