Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Меҳнат қачон мажбурийлик касб этади?

19.09.2022. Меҳнат жабҳасида хавотирли кўриниш олган одам савдоси, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш инсоният олдидаги муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда мажбурийлик касб этадиган бундай фаолиятнинг барча турларига барҳам берилган. Аммо яқин ва олис хорижда бу гирдобга тушиб қолаётганлар ҳам бор.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши ҳамда вилоят Бандликка кўмаклашиш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув-семинарда ана шу мавзу муҳокама марказида бўлди.

Тадбирда сўз олган касаба уюшмалари вилоят кенгаши раиси ўринбосари Бекзод Ўролбоев, Самарқанд вилояти «Мураб бий» ўқитувчилар ассоциа цияси раиси Раҳима Қулиева, вилоят «Шаҳодат» истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш уюшмаси раиси Учқун Амиров, вилоят касаба уюшмалари меҳнат техник инспекцияси инспектори Усмон Каримов, бирлашма кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Зуҳра Маматқулова ва бошқалар меҳнат омилидаги мажбурийлик касб этиши мумкин бўлган кўриниш лар хусусидаги ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Сир эмаски, долзарб паллаларда беихтиёр болалар меҳнати ёхуд ходим ўзининг розилигисиз у ёки бу юмушга жалб этиш ҳолатлари гоҳ-гоҳ бўлса-да, учраб қолади. Бундай вазиятларнинг олдини олиш учун нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари, фуқаролик жамияти фаоллари етарлича ташаббус кўрсатмоғи даркор.

Анжуман иштирокчилари эътиборига ташкилотчилар томонидан тайёрланган кўргазма ва слайд намойиш этилди, бир қатор ташкилотларда тарғибот тадбирлари ўтказилишига келишиб олинди.

Нурилла Шамсиев

Click to listen highlighted text!