Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Меҳнат унуми кайфиятга боғлиқ

15.11.2022. «Uzbekistan GTL» МЧЖда 2019 йилдан бери касаба уюшма қўмитаси фаолият кўрастмоқда.

Ишчи-ходимларнинг ҳар бир мурожаати касаба уюшма эътиборида. Масалан, завод марказий лабораторияси ходими Шаҳноза Қувватова онасининг шифохонада даволанаётганини билдириб, моддий ёрдам сўради. Шунингдек, товар хомашё цехи ходими Акбар Бегимов фарзандини даволатди. Бошқа бир ходим Сарваржон Нуралиев эса ўз акасига донорлик қилди. Бемор ҳиндистонда жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди. юқоридаги ҳолатларда беморларга даволаниш харажатларининг бир қисми касаба уюшма томонидан тўлаб берилди.

Ишчилар бўш вақтларини мароқли ўтказишларини таъминлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш мақсадида компаниянинг ишчилар шаҳарчасида махсус майдончалар ташкил этилган. Ходимлар ўртасида олиб борилаётган тарғибот ишлари натижасида волейбол, баскетбол, футбол, стол тенниси, шахмат-шашка спорт турлари анча оммалашди.

Касаба уюшма қўмитаси томонидан бир қанча санаторий ҳамда дам олиш масканлари билан шартномалар тузилиб, жорий йилнинг ўзида 100 нафардан ортиқ ходим ва уларнинг яқин қариндошлари чегирма асосида дам олиш сиҳатгоҳларига юборилди.

Боқувчисини йуқотган, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олишдек эзгу ишга ҳам касаба уюшмаси бош-қош бўлмоқда. Хусусан, яқинда Нишон тумани Нуристон шаҳарчаси «Кимёгар» маҳалласида ногиронлиги бор оилалар ва кекса нуроний отахон ва онахонларга байрам дастурхони ташкил этилди ва эсдалик совғалари топширилди.

Мамлакатимизда ички туризм ни изчил ривожлантириш мақсадида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида касаба уюшма қўмитаси томонидан завод ходимларининг дам олиш кунларида саёҳатлари ташкил қилинаётир.

Жорий йилда самарали меҳнатлари учун 200 нафардан ортиқ ходим рағбатлантирилди.

Сирасини айтганда, иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ҳар доим ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини устувор билиб, уларга муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари яратишга ҳаракат қиляпти ва бу чора-тадбирларнинг ишлаб чиқариш сифати ҳамда кўрсаткичларининг янада ўсишига ҳисса қўшиши, шубҳасиз.

Султонбек Омонов

«Uzbekistan GTL» МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси

Click to listen highlighted text!