Меҳнаткашлар меҳнати эъзозимизда
04.11.2022. Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг “11 ноябрь ‒ Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига кўра Республика Кенгаши ва Тармоқ тизимидаги корхоналар касаба уюшмалари томонидан касаба уюшмалари аъзолари ҳамда уларнинг оила аъзоларини кенг жалб этган ҳолда қатор тадбирлар тантанали тарзда ўтказилмоқда. Жумаладан, ушбу тадбирларда таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида маданий-маърифий давра кечалари, ҳар бир меҳнат жамоасида спорт тадбирлари ва концерт дастурларини ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилган.
Шундай тадбирлар Тармоқ тизимидаги “Аммофос-Максам” АЖ корхонасида ҳам тантанали тарзда ўтказилмоқда.
Корхона касаба уюшмаси томонидан байрамга бағишлаб, “Устоз-шогирд” анъанасини давом эттирган ҳолда корхонада кўп йиллар давомида фаолият юритиб, жамият ишчи-ходимларининг меҳнати ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини, шунингдек манфаатларини ҳимоя қилишда салмоқли ҳисса қўшган ва касаба уюшмалари ҳаётида фаоллик кўрсатган меҳнат фахрийларидан Эргашев Жўрабек Омонивич, Маматов Маҳсудали Турдалиевич, Раҳматулла Мусаевларни ҳамда цех ва бўлимларда кўп йиллар давомида меҳнат қилиб келаётган бугунги кунда шукрона кунларини нишонлаётган меҳнат фахрийларини табриклаш ва тақдирлаш мақсадида давра суҳбати ташкиллаштирилди. Давра суҳбатида меҳмонлар ўзларининг олиб борган фаолиятлари ва тажрибалари ҳақида айтиб, ёш мутахассисларни қизиқтирган саволларга жавоблар бердилар.
Йиғилиш қаҳрамонлари корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан муносиб тарзда тақдирландилар.
Тадбирлар режасига кўра корхона раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан “Кимёгар” маданият ва спорт мажмуасида санъаткорлар иштирокида концерт ташкил этилди. Унда корхона ходимлари, жумладан, фахрийлар, хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирда корхона бошқарув раисининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Юсупов Жўра Юсупович ва корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси Бузурукова Мухайёхон Авазовна сўзга чиқиб Ўзбекистонда касаба уюшмаларининг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилишда олиб бораётган фаолиятлари ҳақида сўзлаб, барчани 11 ноябрь ‒ Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами билан муборакбод этдилар.
Концерт дастурига кўра тадбирда эл суйган санъаткорлардан Эркин Ҳудойқулов ва Гули Асалхўжаева ўз ижодалари билан барчани кўнглини хушнуд этдилар.
Шавкат Таиров
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.