Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Миробларга қўшимча ҳақ тўланмаган эди

17.04.2023. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти кенгаши икки нафар мурожаатчининг манфаатларини ёқлаб, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига тақдимнома киритди. Судлов жараёнида вилоят кенгаши ҳуқуқшуноси Т.Тойлоқов вакил сифатида қатнашди.

Хўш, аслида иш берувчи ва ходимлар ўртасида нима бўлган эди? Гап шундаки, карманалик фуқаролар Жуманиёз Ўрозов ва Комилжон Отаниёзов бир неча йиллар давомида Навоий вилояти сув омборлари ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармасининг «Кўксарой» сув омборида асосий ходим сифатида ишлаб келишган. Корхона раҳбарининг топшириғи билан ҳар иккаласи «Кўксарой» сув омборида белгиланган иш вақтидан кўпроқ меҳнат қилишга жалб этилган. Аммо уларга ортиқча ишлаган даври учун йиллар давомида меҳнат ҳақи тўланмаган. Охир­оқибат даъвогарлар Федерациянинг Навоий вилоя ти кенгашига мурожаат қилишга мажбур бўлишган.

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди томонидан Жуманиёз Ўрозов билан Комилжон Отаниёзов фойдасига ҳал қилув қарори чиқарилди. Шунга кўра, жавобгар Навоий вилояти сув омборлари ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси ҳисобидан Жуманиёз Ўрозов фойдасига ортиқча меҳнат қилган соатлари учун 31 миллион 635 минг 168 сўм меҳнат ҳақи, икки миллион сўм миқдорида маънавий зарар ундирилди. Шунингдек, Комилжон Отаниёзовга ҳам қўшимча иш соатлари учун 34 миллион 513 минг 519 сўмлик меҳнат ҳақи ҳамда икки миллион сўм маънавий зарар ундирилди.

Нормурод Мусомов