Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Мирзо Улуғбек туманида ижтимоий-иқтисодий ва маиший масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

02.02.2021. Мирзо Улуғбек туманида 2021 йил 11 январь кунидан Республика Ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий ва маиший масалаларни ўрганиш ҳамда ҳал этишга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси, вазирлик ва идоралар, секторлар, соҳавий ташкилотлар мутахассисларининг 30 нафардан ортиқ вакиллари иштирокида 15 та кичик Ишчи гуруҳлар ташкил этилган.

Маҳаллаларни ўрганиш бўйича кунлик графиклар тасдиқланиб, кўча, массив, кўп қаватли уйлар кесимида ишчи гуруҳлар бириктириб чиқилди. Аниқланган камчиликларни тезкор бартараф этилишини таъминлаш мақсадида соҳавий идора ва ташкилотларда масъуллар белгиланди.

Ишчи гуруҳлар томонидан 11 январь – 1 февраль кунлари Мирзо Улуғбек туманидаги 21 та маҳалладаги 439 та кўп қаватли ва 9077 та якка тартибдаги уйлар ҳамда уларда истиқомат қилувчи “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” киритилган фуқаролар, ишсизлар, ногиронлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар муаммолари, 15 та тиббиёт муассасалари, 22 та мактабгача таълим ташкилотлари, 16 та мактаблар, 180 та кўчалар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар ўрганилиб,
516 та муаммолар аниқланди, уларнинг 326 таси (63 %) бартараф этилди.

Мирзо Улуғбек туманида ўрганиш ишлари 4-сектор ҳудудида давом эттирилмоқда.

Click to listen highlighted text!