Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Муқаддассан аёл

06.03.2024. Касаба уюшмалари томонидан хотин қизларимизни турмуши, фикру-ўйини, орзу – интилишларини рўёбини таъминлашга қаратилган турли сёҳат ва тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ушбу тадбирларни давоми сифатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан вилоятимиздаги туман ва шаҳарларда, олис қишлоқларда турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар учун “Муқаддас аёл” номли саёҳат дастури ташкил этилди.

Мазкур дастур асосида 800 дан ортиқ хотин-қизлар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор тарихий қадамжоларида бўлишди ва зиёрат амалларини бажаришди. Дастур сўнгида Самарқанд шаҳридаги базмгоҳида байрам тадбири ўтказилди.

Байрамда бир гуруҳ санаткорларимиз ўзларининг куй қўшиқлари билан тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.