Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Муаммо қисқа муддатда ҳал этилди

17.09.2024. Бир нафар фарзандим билан яшайман. Уй олиш учун ўтган йил августда Марҳамат туманидаги «Домстройсервис» МЧЖ корхонасига 165 миллион сўм (13 минг АҚШ доллари) миқдорида тўлов қилдим. Менга икки ойдан кейин яшаш учун барча шароитлари бўлган квартира калити топширилишини ваъда беришди. Аммо…

Қўйнимни пуч ёнғоққа тўлдиришган экан. Йил бошида эшик, дераза ромлари ўрнатилмаган тўрт девордан иборат уйни кўрсатишди. Пулига куйган қалампир чайнабди, деганларидай, шунисига ҳам шукр, дейишдан бошқа чорам қолмади. Фақат эшик ва деразаларни ўрнатиб беришларини сўрадим.

Шундан кейин пулимни ундириш учун югуриб-елишларимнинг ниҳояси кўринмади. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бир неча бор қилган мурожаатларим зое кетиб, анча вақтгача сарсон бўлдим. Яхши инсонларнинг тавсияси билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг хотин-қизлар муаммолари бўйича ишловчи 1211 рақамли «Ишонч телефони»га мурожаат қилдим. Ҳақиқат бор экан, қисқа муддатда пулларимни қайтариб беришди.

Мен касаба уюшмалари халқнинг ҳимоячиси эканлигига амин бўлдим. Вақтида ёрдам қўлини чўзиб, мушкулимни енгиллатган Касаба уюшмалари Федерацияси мутасаддиларидан миннатдорман.

Шаҳноза Отаматова
Марҳамат тумани