Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Мустақилликнинг ўттиз бир йиллигига бағишлаб “Саломатлик спартакидаси” ўтказилди

31.08.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан Яккабоғ туманидаги «Мирзо Улуғбек» оромгоҳида давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида спортнинг 4 та тури – волейбол, стритбол, стол тенниси ва бадминтон бўйича “Саломатлик спартакиадаси” ўтказилди.

Унда 10 та тармоқ касаба уюшмалари ўртасида ўтказилган мусобақаларда ғолиб бўлган 160 нафар турли соҳа ходимлари – ҳаваскор спортчилар иштирок этди.

Ўзига хос спорт байрамига айланган мазкур спартакидаан кўзланган мақсад – вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига жалб этиш, бу орқали улар ўртасида соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлашдир.

Кўтаринки руҳда ўтган дўстона беллашувларда ғолиб ва совриндор бўлган меҳнаткашларга касаба уюшмалари дипломи ва совғалар топширилди.

1-ўринни эгаллаган 16 нафар ғолиб мусобақанинг Самарқандда ўтказиладан Республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати