Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Навоийлик ёшлар касаба уюшмалари эътиборида

29.08.2024. Ҳар бир мамлакатнинг ривожи, тараққиёт йўли, тенглар ичра тенг бўлишида энг аввало,  ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор муҳим аҳамият касб этади.  Шу маънода, Янги Ўзбекистонда ҳам ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.                                             

Юртимизда эртамиз эгаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга барча зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан  ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўтказилаётган турли танлов ва тадбирларнинг ўрни ва аҳмияти ниҳоятда муҳимлигини таъкидлаш лозим. Бу айниқса, ёш авлодни касаба уюшмалари тизимларига кенг жалб қилиш, ижтимоий-сиёсий кўникмаларини янада мукаммаллаштириш масалаларида яққол кўзга ташланмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгашига аъзо корхона ва ташкилотлар сони 1 578 та. Касаба уюшмаси аъзолари сони 227 895 нафар. Шундан 64 минг 401 нафарини ёшлар ташкил этади. Касаба уюшмаси тасарруфидаги шахар ва туман кенгашлари сони 31 та. Касаба уюшмасига жалб этилган нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотлар сони 553 та, уларда ишловчи касаба уюшма аъзолари сони 9549 нафар. Меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш 2602 та. 

2024 йилнинг бугунги кунига қадар “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”дастурига киритилган тадбирларнинг бажарилиши бўйича қуйидагиларни амалга оширди. Жумладан, 232 нафар ходимга 176 та корхонада икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган ёш оналарга моддий ёрдам кўрсатилди. 537 нафар ходимга 256 та корхонада тармоқ корхоналарида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатлари қисман қопланди; 167 нафар ходимга 85 та корхонада  нодавлат мулк шаклидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгилаш жорий этилди. 3926 нафар ходимга 928 та корхонада кам таъминланган ёш оилалар вакилларига моддий ёрдам кўрсатилди. 22 нафар ходимга 21 та корхонада олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли, кам таъминланган ва чин етим талабаларга ўқув шартнома пуллари қисман тўлови амалга оширилди. 25 нафар ходимга 18 та корхонада  ёш оилаларга уй-жой қуриш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш учун фоизсиз ссуда ажратилди. 29 нафар ходимга 27 та корхонада ёш ходимларга сафарбарлик захирасидаги ҳарбий хизматга чақирилиши муносабати билан фоизссиз ссудалар берилди

Мамлакат ижтимоий ҳаётида ёшлар иштирокини кучайтириш, юрт тараққиёти йўлида ёшларнинг даҳлдорлиги ва масъулиятини оширишга яқиндан кўмаклашиш мақсадида 2024 йил  февралида вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси ва вилоят Кенгашининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши тизимида  ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида белгиланган вазифаларни  амалга оширишга қаратилган йиллик Ёшлар дастури” ишлаб чиқилди ва 2024 йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

“Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши тизимида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида белгиланган вазифаларни  амалга оширишга қаратилган йиллик Ёшлар дастури” асосида тармоқ  касаба ушмалари, туман шаҳар кенгашлари, бошланғич касаба уюшмалар ташкилотларида бирлашма ва комиссияларнинг Дастурлари ишлаб чиқилиб,  тасдиқланди.  Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури 22 та йўналишни ўз ичига қамраб олган бўлиб, мазкур йўналишларнинг ҳар бири айнан ёшларимизни рағбатлантириш, улара эътибор ва салохиятли ёшлар сафини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Жамоа келишувлари ва шартномаларига ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар кўзда тутилган алоҳида бўлимлар киритилишига эришилди, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олаётган, корхона, ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор кўрик-танловлар ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирланиши йўлга қўйилди.

Вилоят Кенгаши хамда тармок кенгаш раислари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар”  учрашувлари ташкил этилиб мазкур учрашувларда 2500га яқин ёшлар иштирок этди. Меҳнат жамоаларида Ёш ходимлар иштирокида мунтазам равишда соҳа мутахассислари ҳамда касаба уюшмаси вакиллари томонидан “Маънавият соатлари” ташкил этилди. Ушбу тадбирларда 3500 нафар ёшларнинг иштироки таъминланди.

Дастур доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тақдим этилаётган бепул  санаторийга Кармана туман 14-умумтаълим мактаб тарих фани ўқитувчиси, 2-гуруҳ ногирони Пармонов Ҳусан Шомурод ўғли номзоди тавсия этилди ва 2024  йил июль ойида “Турон” саноториясида соғломлаштирилди.

Касаба уюшмалари стипентиантига Навоий давлат педагогика институтининг талабаси Бекойим Мустафоева сазовор бўлди ва 6 ой давомида низом талаблари асосида 12 млн пул маблағи тўлаб берилди.

Ташкилотдаги ёш ходимларга миллий қадриятларимизни сингдириш ва тарихга бўлган ҳурматини ошириш мақсадида республикамизнинг тарихий обида ва масканларига туризм ташкил этилмоқда.  Вилоятдаги тарихий обида масканлари ва музейларига 1250 нафар, шунингдек Тошкент, Хоразм ва Самарқанд шаҳарларига 1000 нафарга яқин ёшларнинг саёҳати ташкил этилди.

Ёшларни оммавий спорт машғулотларига жалб қилиш мақсадида, жорий йилнинг 5 апрель кунида    Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши томонидан “7 апрель – Бутунжаҳон cаломатлик куни”  муносабати билан  юриш марафони ўтказилиб, унда 1000 нафар ёшлар иштирок этди.

Жорий йил 29 февраль куни   Навоий шаҳар “Ёшлар маркази” биносида  “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистонг учун” ғояси остида ҳаваскор ёш ишчи-ходимлар ўртасида “Шахмат” мусобақаси ташкил этилди. Ғолиб ва иштирокчиларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари берилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 20 март санасида ҳам “Ёшлик кўли” олдида 21- март “Наврўз-умумхалқ байрами” муносабати билан ёшлар иштирокида “Шахмат” мусобақаси ташкил этилди. Иштирокчиларига касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди. Ушбу тадбирлар доирасида 500 нафар ёшларнинг фаол иштироки таъминланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти  Кенгаши Ёшлар бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси  тасарруфидаги Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармаси – унитар корхонасининг Навоий вилоят бўйича масъул иашкилотчиси  ҳамкорлигида   Навоий  вилоят “Олимпия ва параолимпия спорт турлари бўйича тайёрлаш маркази”да  ёшлар   ўртасида спортнинг “Волейбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди.  Ўтказилган спорт мусобақасида касаба уюшмасининг фаоллари, Навоий шаҳридаги ҳарбий  қисмда хизмат қилаётган харбий офицер ва аскарлар, мудофаа тизими  фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбир якунида ғолиб ва иштирокчиларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари ва дипломлари берилди. 200 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

Навоий   вилоят қон қуйиш марказида ўтказилган донорлик акциясида ҳам кўплаб юртдошларимиз  саховатли ишга бош қўшдилар. Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши ва   Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши ходимлари,  касаба уюшмаси фаоллари, бошланғич касаба қўмиталари ҳамда кўнгилли ёшлар  акцияда фаол иштирок этиб, “Бир томчи қон битта ҳаёт демакдир” шиорига ўз ҳиссасини қўшишди.

Нурота туманидаги “Чашма”, Қизилтепадаги “Айдаркўл”, Хатирчидаги “Лангар” каби зиёратгоҳларга илк бор қадам  ранжида қилган  850 нафардан ортиқ ёшлар айни паллада ўқиш, жамоат ишларида фаол қатнашиш, касаба уюшмалари тизими аъзолари сонини ошириб бориш масалаларида ўз тенгқурларига ҳар томонлама намуна бўлишмоқда.

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши ҳамда аъзо ташкилотлар томонидан вилоятдаги 500 нафар “Оилавий болалар уйи” тарбияланувчилари, мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва Ички Ишлар идоралари ходимлари фарзандлари, чин етим ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, иқтидорли болаларнинг вилоят қўғирчоқ театрига,  300 дан ортиқ болаларнинг ҳайвонот, мингдан ортиқ болаларнинг маданият ва истироҳат боғларига ташрифларини ташкил этилди. 100 дан ортиқ маданий-маърифий ва спорт тадбирлари уюштирилди ҳамда мингдан ортиқ болаларнинг иштироки таъминланди. Уларга касаба уюшмалари ва иш берувчиларнинг турли кўринишдаги байрам совғалари улашилди. Махсус мактаб-интернатларида тарбияланаётган 200 нафар болаларга манзилли ташриф уюштирилди.

Дилафрўз Ўразова

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича  маслаҳатчиси