Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Юридик клиникаси бепул юридик консультатив хизмат кўрсатиш бўйича аризалар қабул қилишни бошлади.
Хизматлар Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари билан тузилган битим асосида йил давомида доимий равишда, Юридик клиника малакали мураббийларининг назорати остида волонтёрлар томонидан амалга оширилади.
Бундан кўзланган асосий мақсад, нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келган юридик муаммоларга ечим топишда кўмаклашиш ва юртимиздаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини янада ривожлантиришга ҳисса қўшишдир.
ННТлар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб, мазкур хизматдан фойдаланишлари мумкин.
Касаба уюшмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида Низом