Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Нол жароҳат концепцияси: бунда касаба уюшмаларининг ўрни

21.10.2021. Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва “Enter Engineriing Pte. Ltd” бошланғич касаба уюшма ташкилоти ҳамкорлигида “Usbekistan GTL” лойиҳаси ташкилотида “Меҳнат амалиёти ва ташкилотларнинг “Нол жароҳат” концепцияси, бунда касаба уюшмаларининг ўрни” мавзусида семинар ўтказилди.

Тадбирда “Usbekistan GTL” лойиҳасининг курилиш лойиҳа раҳбари Ш.Арзиев, “Enter Engineriing Pte. Ltd” касаба уюшмаси раиси Б.Кенжаев ва масъул ходимлар, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши бўлим мудирлари С.Эгамбердиев, О.Исмоилов, меҳнатни мухофаза қилиш соҳаси  мутахассилари ҳамда меҳнат муҳофазаси вакиллари, онлайн тарзда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнатни мухофаза қилиш бўлими мудири Н.Гаибназарова иштирок этди.

Семинарда иштирокчиларга меҳнат мухофазаси, жамоа шартномалари ва уларнинг ижтимоий аҳамияти, Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан яратилган Муносиб меҳнат Концепцияси, Муносиб меҳнат концепциясининг муҳим стратегик мақсадлари, Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари ва муносиб меҳнат нафақат ижтимоий адолат тамойилларини, балки иқтисодиётнинг барқарор ўсиши ва ривожланиши, жамиятда манфаатлар уйғунлигини таъминловчи омил ҳисобланиши хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Бундан ташқари иштирокчилар учун  семинар дастури бўйича “Ишлаб чиқаришда содир бўлган жароҳатланишда биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш” бўйича амалий машғулот ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган мутахассислар амалий машғулотлар жараёнида бўлиб ўтган мулоқот ниҳоятда фойдали ва самарали бўлгани ҳамда унинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ишларни янада яхшилашга хизмат қилиши ва муносиб меҳнатни таъминлаш борасидаги масалаларни ҳал этишда амалий кўмак бўлганини таъкидладилар.

Тадбир якунида бир гурух қатнашчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Click to listen highlighted text!