[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:

1.  Давлат органларида жамоатчилик кенгашлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;

2.  Халқаро рейтинг ва индекслар, уларнинг таркибий индикаторларида баҳоланадиган соҳаларида давлат ва жамият ҳаётини кенг ёритиш;

3.  Аҳолининг маънавий-аҳлоқий билимларини ошириш, оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;

4.  Жамиятда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш;

5.  Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини, ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш ҳақидаги тафсилотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш;

6.  Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш;

7.  Фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳолининг кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

8.  Маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларида ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;

9.  Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали ва замонавий механизмларини жорий этиш ҳамда оммалаштириш;

10.  Аҳоли учун бепул кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш устидан жамоатчилик назоратининг самарали механизмларини ва инновацион усулларини жорий этиш;

11.  Аёллар ва болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий қўллаб-қувватлашда ижтимоий шерикликни кучайтириш;

12.  Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишнинг инновацион шаклларини амалиётга киритиш;

13.  Соҳалар бўйича ўтказилган жамоатчилик назоратининг натижалари ҳақида махсус теле кўрсатув ва радио эшиттиришлар тайёрлаб эфирга узатиш, интернет ва босма нашрларда ёритиш;

14.  Низоли вазиятлар, оилавий-маиший зўрлик ишлатиш ҳолатларини ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни эрта бартараф этишда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни шакллантириш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

????  Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

????  Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининu t.me/group_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

????  Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

????  Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

????  Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;

????  Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар 2021 йил 26 мартидан 30 апрелигача қабул қилинади.

✏️ Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг t.me/group_jamoat_fondi телеграм каналида танишиш мумкин.

???? Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.

Давлат гранти ариза шакли