Қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди
26.06.2023. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти кенгаши ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида янги таҳрирдаги Конституция ва Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.
Тизимдаги ташкилот ва муассасалар кадрлар бўлими бошлиқлари ва касаба уюшма қўмитаси раислари иштирок этган тадбирда сўзга чиққанлар янги Конституцияда муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, шунингдек, ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқи белгиланганини айтиб ўтишди. Янги Меҳнат кодексида меҳнат таътиллари муддати узайтирилгани, жамоа ва меҳнат шартномаларини қўллаш тартиби ҳақида батафсил тушунчалар беришди. Ишловчиларнинг меҳнатга доир ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, низоларни кўриб чиқиш, умуман, меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақидаги янгиликларга тўхталишди.
Қизғин баҳс-мунозаралар остида ўтган семинар сўнггида кундалик иш фаолиятида учраётган муаммоларга оид саволларга жавоб берилди.
Анваржон Арзиев
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Андижон вилояти кенгаши раиси