Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

«Қор маликаси» Янги йил мюзиклисини болажонлар завқ билан томоша қилдилар

05.01.2024. Болажонлар Янги йил байрамини интизорлик билан кутишади. Байрамнинг интиқиб кутилишига сабаб турфа хил совғалар билан бир қаторда театрлар томонидан атайлаб улар учун тайёрланадиган ёрқин ва ранг-баранг томошалардир.

Шу сабабли Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан вилоятимиздаги корхона-ташкилот, муассасаларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг 350 нафар фарзандлари учун вилоят мусиқали драма театрида Андерсен эртаклари асосидаги «Қор маликаси» Янги йил мюзикли намойиш этилди.

Томошабинларга “Қор маликаси” мюзикли жуда ёрқин, замонавий кўринишларда ва қизиқарли тарзда тақдим этилди. Барча болажонлар уни завқ билан томоша қилдилар.