Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Орасталик посбонлари “заковат”да

25.03.2024. Ободонлаштириш ходимлари ҳар куни одамлар юрадиган йўлларни супуриб-сидириб, озодалик бахш этадилар, дарахтларга шакл бериб, гулларни парваришлайдилар. Катта савоб ишларни амалга ошираётган орасталик посбонларининг бундан ташқари очилмаган қирралари ҳам кўп. Шаҳрисабзда Ободонлаштириш бошқармаси касаба уюшма қўмитаси ташаббусига кўра ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйини фикримиз далилидир.

Мазкур “Заковат” беллашувларида иштирок этган ободонлаштириш соҳаси хизматчилари нафақат озодалик ва орасталикда, балки билим ва заковатда ҳам илғор эканликларини  намоён қилдилар. Унда бошқарма хотин-қизларидан тузилган “Зулфияхоним” ва ”Бибихоним” жамоалари билимларини синовдан ўтказдилар.

Қизиқарли савол-жавоблар, қизғин баҳс-мунозаралар руҳида кечган тадбирда “Бибихоним” жамоасининг қўли баланд келди.

Ғолиб жамоа ва фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан  “Ташаккурнома” ҳамда китоблар жамланмаси тақдим этилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати