Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмаси ва иш берувчи ўртасидаги тармоқ келишувида ходимлар учун қўшимча ҳуқуқ ва имтиёзлар, кафолат ва компенсациялар белгиланди

22.02.2023. Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва “Uzbekistan Airports” Акциядорлик жамияти ижтимоий шериклик асосида ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимлар учун соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш мақсадида ижтимоий 2023-2025 йиллар учун Тармоқ келишувини имзоладилар.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясида экспертизадан ўтган мазкур Тармоқ келишувида соҳа ходимлари учун қонун ҳужжатларидагига нисбатан юқорироқ қўшимча ҳуқуқ ва имтиёзлар, кафолат ва компенсациялар, меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат шароитлари белгиланган.

Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, уларнинг моддий ва маданий турмуш даражасини ошириш, бу орқали меҳнат унумдорлиги ўсишига эришиш, шунингдек, консультатив, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш каби йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Меҳнаткашлар ижтимоий ҳимоясини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган мазкур Тармоқ келишувига ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига пуллик тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича имтиёзлар, қўшимча таътиллар ва дам олиш кунлари киритилган.

Бундан ташқари ёш мутахассисларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилган. Уларнинг касбий тайёргарлигини ошириш, бошқа касб-ҳунарларга ўқитиш, таълим муассасалари ва ўқув курслари негизида малакаларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Ёшларнинг чет тилларини ўрганиш салоҳиятини кучайтириш ва компьютер саводхонлигини оширишга кўмаклашиш ҳам белгилаб қўйилган.

Касаба уюшмаси қўмиталари ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасаларини аъло баҳоларга тамомлаб, янги ишга қабул қилинган ходимларга бир марталик моддий ёрдам ҳам кўрсатадилар.

Авиация ходимлари касаба уюшмаси аъзоларига республика таълим муассасаларида ёки бошқа мамлакатлар таълим муассасаларининг республикамиз ҳудудида жойлашган филиалларида ўқишига контракт тўловларини тўлаш учун, шунингдек, авиакорхоналар ходимларига ипотека кредити учун фоизсиз ссудалар берилади. 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати