[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Sayt test rejimida ishlamoqda

47-модда. Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик ва унинг асосий принциплари

Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик — касаба уюшмалари (касаба уюшмаларининг бирлашмалари) тимсолида ходимлар, иш берувчилар (иш берувчиларнинг бирлашмалари (иттифоқлари, уюшмалари), давлат органлари ўртасида ходимларнинг, иш берувчиларнинг ва давлатнинг ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш масалалари бўйича манфаатларини келишиб олишни таъминлашга қаратилган ўзаро ҳамкорликдир.

Касаба уюшмалари ва иш берувчилар, уларнинг бирлашмалари (иттифоқлари, уюшмалари), давлат органлари ўртасидаги ижтимоий шериклик тенг ҳуқуқлилик, вакилларнинг ваколатлилиги, тарафларнинг манфаатларини ҳурмат қилиш ва ҳисобга олиш, мажбуриятлар қабул қилишнинг ихтиёрийлиги принциплари асосида қурилади.

48-модда. Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик тарафлари

Қуйидагилар меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик тарафларидир:

касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари, бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари тимсолида ходимлар;

иш берувчилар, уларнинг бирлашмалари (иттифоқлари, уюшмалари);

давлат органлари.

49-модда. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар

Меҳнат муносабатлари тартибга солинишини таъминлаш, жамоа музокараларини, маслаҳатлашувларини олиб бориш, жамоа шартномаларининг ва келишувларининг лойиҳаларини тайёрлаш, уларни тузиш, шунингдек уларнинг бажарилиши устидан тенг ҳуқуқлилик асосида назоратни ташкил этиш учун тарафларнинг қарорига биноан зарур ваколатлар берилган ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар тузилади.

Республика даражасида доимий асосда фаолият кўрсатувчи ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссия тузилади. Касаба уюшмалари республика бирлашмаларининг, иш берувчилар республика бирлашмаларининг (иттифоқларининг, уюшмаларининг), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, манфаатдор вазирликларнинг, давлат қўмиталари ва идораларнинг вакиллари комиссия аъзолари ҳисобланади.

Тармоқ даражасида доимий асосда фаолият кўрсатувчи ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар тузилади. Касаба уюшмалари тармоқ бирлашмаларининг, иш берувчилар тармоқ бирлашмаларининг (иттифоқларининг, уюшмаларининг) вакиллари, тарафларнинг таклифи бўйича эса — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳамда бошқа манфаатдор вазирликларнинг, давлат қўмиталари ва идораларнинг вакиллари ҳам комиссиялар аъзолари ҳисобланади.

Ҳудудий даражада доимий асосда фаолият кўрсатувчи ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиялар тузилади. Касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларининг, иш берувчилар ҳудудий бирлашмаларининг (иттифоқларининг, уюшмаларининг) вакиллари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа манфаатдор давлат органларининг вакиллари комиссиялар аъзолари ҳисобланади.

Ташкилотлар даражасида жамоа музокараларини олиб бориш учун бошланғич касаба уюшмалари ташкилотининг вакилларидан ва иш берувчининг вакилларидан иборат икки томонлама комиссиялар тузилади.

50-модда. Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик шакллари

Касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари ижтимоий шерикликни қуйидаги шаклда амалга ошириши мумкин:

жамоа шартномалари, келишувлари лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни тузиш, шунингдек жамоа шартномаларига, келишувларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича жамоа музокаралари ўтказиш;

жамоа шартномалари ва келишувларининг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

ташкилотларнинг локал ҳужжатлари лойиҳаларини келишиб олиш;

ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан тарафларнинг ўзаро маслаҳатлашувлари;

ташкилотларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

давлат органлари ҳузуридаги тегишли жамоатчилик кенгашларида иштирок этиш.

Касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари ижтимоий шерикликда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа шаклларда ҳам иштирок этишга ҳақли.

Касаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари, бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ижтимоий шериклик доирасида ҳамкорликдаги тадбирларни ўтказиш ташаббуси билан чиқиши, уларни ташкил этиши, шунингдек уларда иштирок этиши мумкин.

Топ рейтинг www.uz

Diqqat! Agar siz saytda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab Ctrl+Enter tugmalarini bosing. © 2015 O‘zbekiston Kasaba Uyushmalari Federatsiyasining Portali Saytdan olingan ma’lumotlardan foydalanganda O‘zbekiston Kasaba Uyushmalari Federatsiyasining rasmiy sayti http://kasaba.uz ko‘rsatib o‘tilishi shart. Manzil: 100165, Toshkent sh., Buxoro kuch., 24 Tel.:(+99871) 252-21-18 E-mail: info@sfp.uz