[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Sayt test rejimida ishlamoqda

30.04.2013. 2013 йилнинг 30 апрель куни Тошкент шаҳрида Федерация Кенгаши Раёсатининг 11-мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибига касаба уюшмалари фаолиятига оид ўндан ортиқ масалалар киритилиб, уларнинг ҳар бири атрофлича кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Федерация Кенгаши раиси Т.Нарбаева маъруза қилди. Унда Федерация Кенгашининг 2013 йил 25 январдаги мажлисида белгилаб олинган устувор йўналишлар ижроси бўйича жорий йилнинг биринчи чораги давомида Федерация тизимида аниқ мақсадли ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди. Жумладан:

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари муҳокамасида иштирок этилди.

Меҳнаткашларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор 2 та қонун ва 7 та меъёрий ҳужжат лойиҳаси батафсил кўриб чиқилиб, уларга тегишли таклиф ва хулосалар берилди.

Федерация Кенгашининг эксперт комиссияси томонидан 8 та тармоқ ва 3 та ҳудудий келишув, шунингдек, 2 та жамоа шартномаси лойиҳаси экспертиза қилиниб, улар юзасидан тегишли хулоса ва таклифлар берилди.

Республикадаги касаба уюшмалари аъзолари меҳнатидан фойдаланувчи юридик шахсларнинг жамоа-шартномавий муносабатлар билан қамраб олиниши 95,8 фоизга етишига, яъни ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,8 фоизга ортишига эришилди.

Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 2,4 минг нафардан ортиқ фуқаро ва 13 мингга яқин оилага 6 млрд. 325 млн. сўмлик ижтимоий кўмак берилди.

Федерация тизимидаги санаторийларда 17,5 минг нафардан ортиқ меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўз саломатликларини тикладилар.

Касаба уюшмалари томонидан аҳолига жами 1 млрд. 878,5 млн. сўмлик сервис ва пуллик хизматлар кўрсатилди, Федерация тизимидаги соғломлаштириш муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 2 млрд. 443,7 млн. сўм маблағ йўналтирилди.

Раёсат йиғилишида эришилаётган натижалар билан бирга, касаба уюшмалари фаолиятини янада кучайтириш борасида галдаги вазифалар ижроси юзасидан тегишли вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Шунингдек, мажлисда Хоразм вилоятида меҳнат қилаётган ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилишга оид ҳуқуқлари, улар учун белгиланган қўшимча кафолатлар бериш юзасидан иш берувчилар ва касаба уюшма ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишлар, Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари касаба уюшма ташкилотлари бирлашмалари томонидан меҳнат қонунчилигига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ва фуқаролар мурожаатларини ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

Ҳар бир ҳудудда биттадан намунали туман ташкил этиш бўйича белгилаб олинган туманлардаги кенгашлар ва бошланғич ташкилотларда тармоқ касаба уюшмалари Марказий кенгашлари ва ҳудудий бирлашмалар томонидан олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ёшлар кенгаши тўғрисидаги Низомнинг янги таҳрири лойиҳаси тасдиқланиб, Ёшлар кенгаши раиси ва раис ўринбосари сайланди.

Йиғилишда яна бир қатор масалалар ҳам батафсил муҳокама этилиб, иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар инобатга олинган ҳолда, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Word шаклида юклаш